Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
31 oktyabr 2018 y.    17:32
30 ноябрь – 2 декабрь кунлари пойтахтимизда Open Data Challenge-2018 (Хакатон) – очиқ маълумотлардан фойдаланган ҳолда иловалар ишлаб чиқиш бўйича анъанавий танлов бўлиб ўтади. Бу дастурчи жамоаларнинг очиқ ҳукумат маълумотларига асосланган ҳолда дастурий маҳсулотларни тезкор суръатда ишлаб чиқиш бўйича ўтказиладиган танловдир. 

Ташаббускор – Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги.

Ташкилотчилар – “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш маркази, Тошкент шаҳридаги Инҳа университети, Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги лойиҳалари кординатори, Бирлашган миллатлар ташкилоти Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги вакиллиги, Жаҳон банкининг Тошкентдаги вакиллиги.

Ҳамкорлар - “UZINFOCOM” МЧЖ ягона интегратори, ICT News, INFOCOM.UZ журналлари.  


Open Data Challenge танловининг бошқа танловлардан фарқи шундаки, иштирокчи ва иштирокчилар гуруҳлари аниқ белгилаб берилган муддат ичида ҳаракатланишлари лозим: бу муддат ичида абстракт ғоялар янги веб ёки мобиль хизматларнинг тажриба намуналарига ёҳуд алфа-кўринишларига келтирилади. 

Тўрт кунлик фаолият натижасида, Open Data Challenge-2018 иштирокчилари жамиятнинг барча жабҳаларида: молия, транспорт, таълим, ахборот технологиялари, соғлиқни сақлаш, экология ва ҳ.к. фойдали бўлган янги лойиҳаларни тақдим этадилар. Шундай қилиб, мобиль ва веб-иловалар тадбирнинг моддий маҳсули бўлади. Лойиҳаларни ишлаб чиқишдан ташқари, Хакатон доирасида дастурчилар учун очиқ маълумотлар билан ишлашга оид тренинглар бўлиб ўтади.


    


Ахборот хизмати

 
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech