Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
29 avgust 2018 y.    12:36

Ўз фаолияти самарадорлигини йўқотиб бораётган ҳолатлар турли ташкилотларда тез-тез учраб туради. Бу кўпинча ташкилотнинг бизнес жараёнларини яхшилашга эҳтиёжи борлигидан келиб чиқади. Самарадорликнинг йўқолиши катта миқдорда зарар этказиши, баъзида банкротликка олиб келиши мумкин. Иш жараёнларини оптималлаштириш ташкилотнинг турли соҳалари самарадорлигини оширишга хизмат қилади. Бизнес жараёнларини оптималлаштиришдан мақсад – жараёнларни такомиллаштириш, тезлаштириш ва мавжуд вариантлардан энг самаралисини танлаш.

Келинг, оптимизация қай даражада кераклигини аниқлаб оламиз. Агар қуйидаги муаммолар мавжуд бўлса, Сиз раҳбарлик қилаётган корхонани оптималлаштириш зарур:

·         тўлиқ назоратнинг етишмаслиги;

·         юқори даражадаги қоғозбозлик;

·         ҳуқуқ ва мажбуриятларнинг аниқ тақсимланмаганлиги;

·         қабул қилинган ечимлар кутилган натижа бермаётгани;

·         ягона маълумотлар тизимининг мавжуд эмаслиги.

Бу муаммолар қуйидаги ҳолатларда янада кўпроқ сезилади:

·         ходимлар сони ортиб бораверади, аммо натижа ўзгармайди;

·         бўлимлар сони ортади;

·         ваколатхоналар ва филиаллар пайдо бўлади.

Бизнес-жараёнларни оптималлаштириш бу муаммоларнинг барчасини ҳал этади. Натижада эса:

·      ахборот технологиялардан фойдаланган ҳолда асосий автоматлаштиришга муҳтож иш жараёнлари ажратиб олинади;

·      корхонанинг вазифалари ва тузилмаларини такрорлаш тугатилади;

·      ташкилот фаолиятининг самарадорлиги ошади;

·      ташкилот хизматлари яхшиланади;

·      самарасиз жараёнлар ва кераксиз функциялар бартараф этилади;

·      қоғозбозлик ва коррупцион таркибий қисмлар чиқариб ташланади;

·      хизматларнинг бажарилиш муддати ва қиймати қисқаради;

·      ходимларни рағбатлантирувчи омиллар оширилади.

Албатта, бу ўз-ўзидан амалга ошмайди. Агар барча жараёнлар ажратиб чиқилса, ҳар бири учун масъул шахс тайинланса, ва, тўлиқ назорат қўлга олинса, корхонангизда мутлақ тартиб ўрнатилади. Шунда иш ҳам осонроқ ва самаралироқ бўлади.

Ҳар бир ходимнинг вазифалари кун, ҳафта ва ой учун автоматик равишда шакллантирилганда, улар учун айнан нима қилиш ва бугун қандай вазифаларни бажариши кераклиги тушунарли бўлади.

Сиз эса - корхона раҳбари сифатида бизнес жараёнларни оптималлаштириш орқали вақтингизнинг 50% дан кўпроғини тежашга эришасиз. Ички ҳужжатлар ва қоғозларнинг сони қисқаради. Ҳар бир вазифа учун ечим ва масъул шахсни тайинлаш билан сиз ўзингизнинг вақтингизни анчагина тежайсиз ва уни бизнесингизни ривожлантириш учун йўналтирсангиз бўлади.

Шуни унутмангки, яхшилаб бўлмайдиган жараённинг ўзи мавжуд эмас! Бизнес жараёнларни оптималлаштириш самарадорликни оширишга қаратилган дадил қадамдир. “Электрон ҳукуматтизимини ривожлантириш марказининг мутахассислари бу масалада сизга ёрдам беришга доимо тайёр.


photo_2018-08-30_10-02-27.jpg


Тайёрлади: 

Г.Рахметова


 
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech