Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
13 dekabr 2018 y.    18:52

6 (5).jpg3 (10).jpg











2018 йил 13 декабрь куни Алоқа тарихи музейида Электрон ҳукумат тизимини ривожлантириш маркази (Марказ) томонидан мунтазам ташкиллаштирилиб келинаётган навбатдаги ҳафталик семинар бўлиб ўтди. Тадбир давлат хизматларига инновацион ёндашув ва Марказ томонидан кўрсатилаётган тижорат хизматларига бағишланган бўлиб, унда давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг таркибий бўлинмалари мутахассислари, шунингдек “Ernst & Young” аудиторлик ташкилоти вакиллари иштирок этишди.

Ҳафталик семинарни Маркази директорининг ўринбосари Ф.Арипжанов очиб берди.

13 (3).jpg9 (5).jpg










"Ernst & Young” вакили Рута Макаревичиуте Давлат хизматларига инновацион ёндашувлар: Ernst & Young тажрибаси мавзусида тақдимот ўтказди, ташкилот фаолияти, рақамли трансформациялашнинг асосий омиллари, сунъий интеллект ва ташкилотнинг бошқа йўналишлардаги тажрибаси ҳақида маълумот берди.

Бошқарувда рақамли технологиялардан фойдаланиш орқали ҳукумат нафақат аҳоли турмуш тарзини яхшилайди, балки сезиларли даражада маблағларни иқтисод қилади, — деди Рута Макаревичиуте.

Тақдимот юзасидан иштирокчиларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб берилди.

24 (2).jpg11 (4).jpg

Тадбирнинг иккинчи қисмида Электрон ҳукумат марказнинг етакчи мутахассиси Илхом Хожиқулов марказнинг давлат ва хўжалик бошқаруви органларига кўрсатаётган тижорат хизматлари ҳақида иштирокчиларга батафсил маълумот берди. Айниқса, медиа маҳсулотларни ишлаб чиқиш хизмати бўйича Медиа марказ томонидан яратилган логотиплар барчага манзур бўлди.

Марказ томонидан тақдим этилаётган хизматлар қатнашчиларда катта қизиқиш уйғотди. Эндиликда давлат органлари вакиллари ушбу хизматлар юзасидан Марказ мутахассисларига мурожаат қилишларини мумкинлиги таъкидлаб ўтилди.

20 (2).jpg5 (6).jpg 

Маълумот учун:

“Электрон Ҳукумат” тизимини ривожлантириш марказининг хизматлари

Маркетинг тадқиқотларини ўтказиш. Марказ мутахассислари томонидан тайёрланган сўровномалар асосида бозор ҳамда рақобатдошликни ўрганиш орқали компаниянинг фойдали сегменти аниқланади, мақсадли аудитория мезонлари ишлаб чиқилади ва ҳ. к.

Бизнес жараёнларни мақбуллаштириш. “Бизнес жараёнларни мақбуллаштириш” хизмати исталган ташкилотнинг бизнес жараёнларини жиддий таҳлил қилиш, ортиқча ва такрорланувчи амалиётларни аниқлаш ва ташкилотнинг самарадорлигини оширишга йўналтирилган таклифларни ишлаб чиқиш каби тадбирларни ўз ичига олади.

Веб-сайтлар экспертизаси/мониторинги. Ташкилотларнинг расмий веб-сайти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 декабрдаги 355-сон “Ўзбекистон Республикасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ҳолатини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ экспертизадан ўтказилади.

"Ақлли шаҳар" технологияларини жорий этиш бўйича консалтинг. "Ақлли шаҳар" технологияларини жорий этиш бўйича консалтинг АКТ ва бошқа техник воситаларни қўллаган ҳолда шаҳар инфратузилмасини инновацион қайта ташкил этиш ҳамда мавжуд бўлган иқтисодий,  ижтимоий, экологик ва маданий эҳтиёжларни қондириш учун йўналтирилган. Марказ мутахассислари жамоат хавфсизлиги, транспортлар ҳаракатланишини бошқариш, “ақлли” туризм, “ақлли” уй, “ақлли” соғлиқ сингари ечимларни амалга оширишни таклиф этишади.

Лойиҳа-техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш. Давлат стандартларига мувофиқ дастурий таъминотни яратиш бўйича лойиҳа-техник ҳужжатлари ишлаб чиқилади. Мутахассислар сифатли, тўлиқ ва юридик жиҳатдан тўғри ҳужжатларни ишлаб чиқишга ёрдам беришади.

Медиа махсулотларни ишлаб чиқиш. Медиа Марказ  мутахассислари профессионал даражада бренд ғоясини ишлаб чиқишга кўмаклашишади (ребрендинг, логотиплар, дизайн ва босма маҳсулотларни тайёрлаш, суратга олиш ва видео, фото, аудио материалларни қайта ишлаш).


 
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech