Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
28 avgust 2018 y.    18:00

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш маркази ва "Ўзбектелеком" АК вакиллари Жаҳон банки ва Қирғизистон Республикаси Ахборот технологиялари ва алоқа давлат қўмитаси томонидан минтақавий Digital CASA дастури доирасида ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича ҳамкорлар кўмагида ташкил этилган минтақавий семинарда иштирок этмоқда.

Ушбу семинар Digital CASA дастури доирасида Марказий Осиё ва Жанубий Осиё мамлакатлари ўртасида минтақавий ҳамкорликнинг умумий кўриниши ва йўналишларини шакллантиришга қаратилган, бу Digital CASA га аъзо бўлган мамлакатларнинг рақобатбардошлигини ошириш мақсадида рақамли иқтисодиётнинг ривожланишига ёрдам беради.

Семинар якуни бўйича барча делегациялар иштирокида Семинар Резолюцияси ишлаб чиқилади.

photo_2018-08-28_17-25-22.jpg

Афғонистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон иштирокчилари минтақавий ҳамкорлик ва минтақавий даражада рақамли иқтисодиётни ривожлантиришнинг муаммолари ва салоҳиятини аниқлаш мақсадида мамлакатларда рақамли трансформациянинг асосий ва устувор йўналишлари ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашадилар. Семинар доирасида Digital CASA дастурининг асосий таркибий қисмларига мувофиқ рақамли алоқа ва рақамли алоқа инфратузилмасини, маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш марказларини, платформалар ва ақлли ечимлар, шунингдек ваколат марказларини ривожлантиришнинг минтақавий жиҳатларига қаратилган мавзули мунозаралар ўтказилади.

Юқори тезликдаги ва арзон Интернетга киришни кенгайтириш, кенг миқёсли давлат рақамли хизматларини кўрсатишда ҳукуматлар салоҳиятини оширишда минтақавий рақамли иқтисодиётини ривожлантиришга шароит яратади. Digital CASA Минтақавий Дастури янги иш ўринлари яратилишига, инновациялар ва рақамли тадбиркорликни ривожлантиришга таъсир қилади.

Ушбу мақсадларга эришишдаги тўсиқлар минтақадаги мамлакатлар учун ўхшаш. Digital CASA томонидан мувофиқлаштирилиши ва мамалакатлар ўртасида ҳамкорлик қилиш ушбу тўсиқларни бартараф этишга ёрдам беради, жаҳон рақамли иқтисодиётига қўшилиш ва қўшма рақамли дивидендларни олиш имконини беради.

Digital CASA Минтақавий Дастури давлат секторида, иқтисодиёт ва жамиятнинг анъанавий тармоқларида рақамли трансформацияни ривожлантиришни таъминловчи рақамли технологиялар тақдим этадиган имкониятлардан тўлиқ фойдаланиш орқали иқтисодий ўсишда ҳамда жаҳон иқтисодиётига тезкор қўшилишга асос яратиб беришга қаратилган.


Ахборот хизмати


 
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech