Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
29 sentyabr 2018 y.    22:26
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон Республикаси Президенти таклифига биноан, 2018 йилнинг 30 сентябр - 1 октярбрида Ҳиндистонга давлат ташрифини амалга оширади. 

Ушбу муҳим воқеа арафасида “Электрон Ҳукумат” тизимини ривожлантириш Маркази ҳамда Ҳиндистоннинг информатика миллий маркази ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди. “Электрон Ҳукумат” тизимини ривожлантириш Маркази хорижий шериклар билан ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш бўйича босқичма-босқич фаолиятни амалга оширмоқда. 


FLAG.jpg

Шундай ҳаракатлардан бири сифатида жорий йилнинг 28 сентябрида Ҳиндистон Миллий информатика маркази билан тузилган келишувни айтиш мумкин. Ҳиндистонликлар ушбу битим доирасида Ўзбекистон электрон ҳукуматини ривожлантириш учун тажриба алмашиш йўли билан илмий ишлар, давлат бошқарувини етакчи технологик ечимлар орқали яхшилаш борасидаги замонавий усуллар, билим ва малакалар билан ўртоқлашиб, ўз ёрдамларини кўрсатиш мақсадини изҳор қилдилар.

Тарафлар қуйидаги йўналишларда ҳамкорлик қилиш тўғрисида келишиб олишди: 
- трендлар борасидаги билим ва маҳоратларни, энг яхши тажрибаларни, Ўзбекистон электрон ҳукуматини ривожлантиришдаги янгича фикр ва қарашларни алмашиш; 
- давлат электрон хизматларини оммалаштириш мақсадидаги ҳамкорлик, давлат бошқаруви тизимининг самарадорлигини оширувчи шаффофликни таъминлаш;  
- стандартлаштириш бўйича билимларни, Ўзбекистон электрон ҳукумати ҳаракатидаги жараён ва таомилларни тартибга солиш; 
- давлат хизматларини электрон тарзда амалга оширишни бошқариш жараёнидаги энг яхши тажрибаларни ўрганиш ва тадбиқ этиш.  

Тарафлар белгиланган ҳамкорлик режаларини “Йўл харитаси” доирасида босқичма-босқич амалга ошириш ниятида эканликларини билдирдилар. 

Маълумот учун: Информатика миллий маркази (NIC)га 1976 йилда асос солинган. У электрон бошқарув/электрон ҳукумат тизимининг “бош бунёдкори” ҳисобланади. NIC ҳукумат идораларидаги электрон ҳукумат иловаларини бошқаришда муҳим вазифани бажаради.

 
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech