Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
19 oktyabr 2018 y.    16:55
    22-26 октябрь кунлари Тошкентдаги Миллий кўргазмалар мажмуасида Инновацион ғоялар ҳафталиги INNOWEEK Science and Technology 2018 бўлиб ўтади.  Ҳафталик Ўзбекистон ҳукумати ва ишбилармон доираларига инвесторлар билан мулоқот қилиш учун платформалар яратишга йўналтирилган. 
    Инновацион ҳафталик доирасида Халқаро инновацион кўргазма ҳамда Халқаро инновациялар ва инвестициялар форуми ўтказилади. 
 Халқаро ярмарка юртимиздаги чет эл илмий-инновацион марказлари, инвестицион жамғармалари, технологик агентликлари, технопарклари ва бизнес инкубаторларининг фаол иштирокида ташкил этилади.  
   Тадбирда Австрия, Буюк Британия, Голландия, Италия, Искроил, Россия, Туркия, Эстония, Эрон, Қозоғистон, АҚШ каби давлатлардан йирик олимлар, тадбиркорлар, компания бошқарувчилари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этади. 
    Айтиш жоизки, Электрон ҳукумат маркази ҳам ярмаркада қатнашади.  Кўргазма давомида Марказ мутахассислари онлайн-хизматлар, электрон ҳукумат тизими, “ақлли шаҳар" технологиялари ва фаолиятининг бошқа йўналишлари ҳақида маълумотлар беришади.  
    Кўргазмада юртимизда ва хорижда ишлаб чиқилган энг янги технологиялар намойиш этилади.  
    Маълумот учун: 2018 йилдан бошлаб Ўзбекистонда Халқаро инновацион ярмаркалар анъанавий тарзда ҳар йили ўтказиб борилади.


    Ахборот хизмати

 
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech