Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
09 noyabr 2018 y.    10:15

1 (9).jpg8 (4).jpg


6 ва 7 ноябрь кунлари Тошкентдаги Wyndham меҳмонхонасида электрон тижорат бозоридаги энг йирик ҳодисалардан бири бўлиб ўтди. Унда электрон савдо ва интернетда бизнес юритиш билан боғлиқ кенг қамровли масалалар муҳокама этилди.


Анжуман Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги кўмаги остида ташкил этилди, “Электрон ҳукумат” маркази унда ҳамкор сифатида иштирок этди.


Анжуманнинг дасталабки кунида Ўзбекистон Электрон тижорат уюшмаси раиси Музаффар Аъзамов тадбирни табрик нутқи билан очиб берди. Сўнгра сўз Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Электрон тижоратни ривожлантириш бўлими бошлиғи Толибжон Мирзақуловга берилди.


9.jpg15.jpg 


Т. Мирзақулов йиғилганларни Ўзбекистонда электрон тижоратни ривожлантириш босқичлари, соҳани тараққий эттириш бўйича олиб борилаётган ишлар билан таништирди. Жумладан, жорий йилда мамлакатимизда Электрон тижорат субъектлари миллий реестри жорий этилганини, унга кирган тадбиркорлик субъектларига қатор имтиёзлар тақдим этилишини таъкидлаб ўтди.


Россия, Беларусь, Украина, Хитой ва АҚШ каби давлатлардан келган меҳмонлар ва экспертлар ўз тақдимотлари билан иштирок этишди, соҳанинг бугунги куни ва эртаси бўйича ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашишди, замонавий тўлов усуллари бўйича маълумотлар беришди, интернет-дўконларни самарали ривожлантиришнинг омили сифатида логистика масаласини ўртага ташлашди.


Соҳа мутахассислари ҳозирги кунда ва келажакда қандай технологияларни қай тарзда қўллаш афзал экани бўйича ҳам фикр алмашишди, мавжуд долзарб муаммоларнинг янги ечимларини излаш фурсати етганини билдиришди.


Иштирокчиларнинг тақдимотлари йиғилганларда катта қизиқиш билан қарши олинди. Саволлар ўртага ташланди, муҳокама ва мунозаралар бўлиб ўтди.


21 (2).jpg5 (6).jpg


Икки кунлик қизғин дастур, e-commerce соҳасининг етакчи мутахассислари тақдимотлари, амалий маслаҳатлар — буларнинг барчаси Ўзбекистонда e-commerce соҳасида ўтказилган илк анжуманнинг таркибий қисмига айланди. Тадбир ўз интернет дўконларини очмоқчи бўлган, электрон тижорат соҳасига эндигина қадам қўяётганлар учун ҳам, анча йиллардан буён интернетда онлайн савдо билан шуғулланиб келаётган мутахассислар учун ҳам бирдек фойдали бўлгани шубҳасиз.


 
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech