Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
12 sentyabr 2018 y.    17:10

Жорий йилнинг 12 сентябрь куни “Электрон ҳукумат” марказида “Altarix” МЧЖ компаниясининг бош директори ўринбосари Олег Высоков ва “Rusdevelopment” компаниясининг савдо бўйича директори Вячеслав Сазонов билан учрашув бўлди.

2 (2).jpg

Учрашувда Марказ томонидан ахборот жамияти, “Ақлли шаҳар” технологиялари ,информацион технологияларни ривожлантириш бўйича Департаментлари ҳамда Халқаро алоқалар бўлими бошлиқ ва ҳодимлари иштирок этишди.

3 (4).jpg

Россия компаниялари вакиллари электрон кўринишдаги давлат хизматлари ва сервислари соҳасида ҳамкорлик имкониятлари, “Ақлли шаҳарлар” аҳолиси учун қулайликлар яратиш бўйича ва Big Data Services – катта маълумотларни ишлатиш бўйича ечимлари ҳақида гапириб ўтишди.

4 (2).jpg

Учрашув давомида компаниялар вакиллари компания томонидан муваффақиятли амалга оширилган лойиҳалари ва уларни натижалари бўйича тўлиқ маълумот беришди. Фуқаролар ва бизнес вакилларига электрон хизматлар кўрсатиш соҳасидаги малакалари тўғрисида ҳам гапириб ўтишди.

1 (3).jpg

Шуни таъкидлаш керакки, ушбу компаниялар давлат ва тижорат ташкилотлари учун йирик инфраструктура АТ-лойиҳалари, мобил сервислар, мульти-платформали мобиль иловалар, ҳамда “Ақлли шаҳар” тизимларини ишлаб чиқиш ва жорий этишга йўналтирилган.

Суҳбат чоғида томонлар келгусидаги ҳамкорлик йўналишларини муҳокама қилишди, Марказ вакиллари ўзларининг хоҳишлари ва ҳамкорликка тайёрликларини билдиришди. Шу билан бирга, яқин кунларда компаниялар ва Марказ ўртасида дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имзолаш учун навбатдаги йиғилиш ўтказилиши ҳақида келишиб олинди.


Ахборот хизмати


 
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech