Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
03 avgust 2018 y.    15:56

   Имзоланган келишув доирасида “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш маркази ҳамда “Mirzo Ulug`bek innovation Center” инновация маркази (инновация маркази) электрон ҳукумат концепциясини амалга ошириш, ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш учун шароитларни яхшилаш бўйича ўзаро алоқалар йўлга қўйилади. Ҳужжат икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш йўлида хизмат қилиши кўзланган.

      Ташкилотлар ўзаро қуйидаги масалалар юзасидан узоқ муддатли ва самарали иш олиб бориши белгиланган:


• АКТ соҳасини ривожлантиришда давлат-хусусий шериклигини йўлга қўйишга эътибор қаратиш;

• МУИЦ резидентларини иштирокчилар тариқасида маркетинг тадқиқотларига жалб этиш;

• АКТ бозори ва инвестиция оқимларининг ўзгариши бўйича статистик маълумотларни алмашиш;

• соҳадаги муаммоли масалаларни ўрганиш ва уларнинг ечимини биргаликда излаш;

• блокчейн ва криптовалюталар технологиялари соҳасида ҳар томонлама ҳамкорлик қилиш;

• “Ақлли шаҳар”, “Ақлли маҳалла” технологияларини жорий қилиш бўйича тадбирлар ўтказиш ва бошқалар.


      “Битимни имзоланиши билан кўп соҳаларда биргаликда фаолият юритишимиз учун асослар яратилди. АКТ бўйича амалга ошириладиган илмий ишлар, мониторинг, маркетинг тадқиқотларига энди Инновация маркази резидентларини ҳам жалб этишимиз мумкин. Қолаверса, соҳада амалга оширилаётган ва режалаштирилаётган чора-тадбирларга биргаликда баҳо бериш имконига эга бўламиз” — дейди “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш маркази Инновацион ва маркетинг тадқиқотлари департаменти раҳбари Фируза Абдурахимова.

Ахборот хизмати


 
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech