Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
11 dekabr 2018 y.    11:44

5 (6).jpg7 (6).jpg

2018 йил 10 декабрь куни “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш марказида (Марказ) Ҳиндистоннинг Информатика миллий маркази (NIC) директори ўринбосарлари Ranjna Nagpal, IPS Sethi, B. Vinaya ҳамда Ҳиндистон элчихонаси вакиллари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Марказ директори ўринбосари М.Расулов бошчилик қилган учрашувда департаментлар раҳбарлари ва ҳодимлари ҳам иштирок этишди. 

Аввало, М.Расулов меҳмонларни Ўзбекистондаги электрон ҳукумат архитектураси билан яқиндан таништирди. Шунингдек, аҳолига кўрсатилаётган интерактив давлат хизматлари, Оne ID индентификациялаш ягона тизими ҳамда Ягона интерактив давлат хизматлари портали my.gov.uz ҳақида атрофлича маълумот берди.

10 (3).jpg11 (4).jpgМеҳмонлар юритимизда электрон ҳукумат тизимини ривожлантиришда давлат бошқарувини етакчи технологик ечимлар орқали яхшилаш борасидаги ўз билим ва тажрибалари билан ўртоқлашишди.

Йиғилишда ҳамкорликда амалга оширилиши режалаштирилаётган бир қанча лойиҳалар муҳокама қилинди.

Big Dataни электрон ҳукумат тизимида татбиқ этиш ана шундай лойиҳалар қаторида бўлиб, у дастурий модуль яратилишини назарда тутади. Бу эса ўз навбатида алоҳида маълумотлар, шу жумладан, data.gov.uz сайтида чоп этилган маълумотлар оқимида боғлиқликни аниқлашга хизмат қилади, натижада давлат органларининг ахборот тизимларида носозликларни олдиндан билиш имкони туғилади.

У қуйидаги вазифаларни бажаради:

- мунтазам янгиланиб туриладиган маълумотларни тўплаш ва сақлаш;

- сифат назорати ва улкан маълумотларнинг хавфсизлигини таъминлаш;

- ишлаб чиқаришни оптималлаштириш.

15 (4).jpg20 (2).jpg






Ушбу модуль орқали электрон ҳукумат тизимида улкан маълумотларни таҳлил қилиш ва қайта ишлаш учун ягона технологияни амалга ошириш имконияти пайдо бўлади.

Бундан ташқари, электрон ҳукумат инфратузилмасида IaaS ва Saas булутли технологияларини жорий этиш ҳамда S3WaaS (давлат идоралари веб-сайтлари бошқаруви), Manav Saparanda (электрон бошқарувчи), Darpan (лойиҳаларни таҳлилий кўриб чиқиш учун консоль) каби Ҳиндистоннинг технологик маҳсулотларини жорий этиш масаласи ҳам муҳокама қилинди. 

Учрашув сўнгида томонлар лойиҳаларни “Йўл харитаси” доирасида босқичма-босқич амалга оширишга келишиб олишди.

Ушбу ташриф доирасида Марказ ҳодимлари учун NIC фаолиятига бағишланган семинар ҳам ташкил этилди.

22.jpg25 (2).jpg

Меҳмонлар Информатика миллий маркази, унинг ташкил этилиш тарихи, тузилмаси  ҳамда Digital India” лойиҳаси ҳақида Марказ ходимларига батафсил маълумот беришди. Давлат бошқаруви тизимининг самарадорлигини оширувчи шаффофликни таъминлаш борасидаги ўз тажрибалари билан ўртоқлашишди.

Тадбир якунида марказ ходимлари фойдали маълумотлар учун ҳиндистонлик экспертларга ўз миннатдорчиликларини билдиришди.

27 (2).jpg26 (2).jpg


 
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech