Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
30 avgust 2018 y.    10:18

"Электрон ҳукумат" маркази "Ижтимоий фикр" жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази билан ҳамкорлик ва ўзаро алоқа меморандумини имзолади.

Ҳужжатни имзолашдан кўзланган мақсад давлат хизматларини кўрсатиш муаммолари ҳамда ижтимоий муносабатларни ривожлантиришдаги долзарб масалалар юзасидан жамоатчилик фикрини ўрганишдан иборат.

MEMORANDUM IJTIMOY FIKR.jpg


Шунингдек, "Ижтимоий фикр" маркази билан биргаликда амалий ва инновацион лойиҳалар ташкил этилади, қўшма маркетинг ва бошқа илмий тадқиқотлар ўтказилади, АКТ тузилмасини ривожлантиришга доир жамоатчилик фикрини ўрганиш юзасидан ўтказилган сўровлар бўйича статистик маълумотлар, шунингдек илмий мақолалар ва тадқиқотлар ўзаро алмашилади.

Шу билан бирга, ҳужжатга кўра томонлар амалга оширилаётган ислоҳотларнинг, олий давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг фармонлари моҳиятини аҳолига етказиш мақсадида жамоатчилик фикрини аниқлаб олиш бўйича таҳлилий ишларни олиб боришади.


Ахборот хизмати


 
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech