Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
18 avgust 2018 y.    15:12
    Бугун юртимиз бўйлаб умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилмоқда. 
19_resize.jpg
    Маълумки, Президентимизнинг Фармонига асосан Қурбон ҳайитини муносиб нишонлаш, давлатимиз мустақиллигининг йигирма етти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш борасида алоҳида ишлар олиб борилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фармойишига асосан жорий йилнинг август ойи мамлакатимизда ободонлаштириш ва тозалик ойлиги, 18-19 август кунлари умумхалқ хайрия ҳашари куни, деб эълон қилинди. 
07_resize.jpg
    Урф-одат, эзгулик ва азалий анъаналар моҳияти ва аҳамиятини ўзида мужассам этган хайрия ҳашарида “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш маркази ҳодимлари ҳам фаол иштирок этишмоқда. 

03_resize.jpg
    Марказ ҳодимлари икки гуруҳга бўлинган ҳолда - биринчи гуруҳ Миробод тумани, Ойбек кўчаси, 30-уй манзилида жойлашган бино ва иккинчи гуруҳ қурилиш ишлари давом этаёган Шайхонтохур тумани, Хадра кўчаси, 33-уй манзилда жойлашган бино атрофини тартибга келтириб, чиқиндилардан тозалашди, теварак-атрофни тозалаб, ҳудудларни ободонлаштиришди.  
30_resize.jpg
     Айтиш жоизки, бу йилги ҳашар ўтган йиллардагига қараганда ўзгача тароват, шижоат билан ҳамжиҳатликда ўтмоқда. Ҳашар халқимизнинг гўзал анъаналаридан бири, у инсонларни жипслаштиради, ўзаро меҳр-оқибатни кучайтиради, атроф-муҳитга бўлган ҳурматни, табиатга эҳтиёткорона муносабатни оширишга ҳисса қўшади. 


Ахборот хизмати

 
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech