Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
19 oktyabr 2018 y.    19:31

   Электрон ҳукумат марказида Москва давлат хизматлари маркази вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Тадбир Тошкент шаҳар ҳокимияти билан ҳамкорликда ташкил этилди.

11ааа.jpg

   Электрон ҳукумат маркази (ЭҲМ) директори ўринбосари Данияр Атаджанов бошчилигида бўлиб ўтган учрашувда Марказнинг департамент бошлиқлари, меҳмонлардан эса Москва Давлат хизматлари марказининг информатизация ва сифат назорати бўйича директор ўринбосари Даниил Котко ҳамда бўлим бошлиқлари - Павел Куренной ва Александр Пласконь иштирок этишди. Тошкент шаҳар ҳокимиятининг Компютерлаштириш маркази директори Фаррух Аминов ва унинг ўринбосари Фаррух Хабибуллаев ҳам учрашув меҳмонларига айланишди.

7ааа.jpg

   Дастлаб ЭҲМ директор ўринбосари россиялик ҳамкасбларни Марказнинг мақсад ва вазифалари билан таништирди, мамлакатимизда аҳоли учун тақдим этилаётган давлат хизматлари порталларини мисол тариқасида келтирди, иш услуби очиқлик, мижозлар учун йўналтирилганлик тамойилари асосига қурилганини таъкидлади. 
 

9ааа.jpg
  
   Йиғилишда меҳмонлар Ягона интерактив давлат хизматлари портали, электрон рақамли имзо ва Президентнинг виртуал қабулхонаси каби лойиҳаларга алоҳида қизиқиш билдиришди. Электрон ҳукумат маркази ходимлари ҳар бир давлат хизмати порталининг яратилиш тарихидан тортиб, ишлаш жараёнигача - батафсил маълумотларни тақдим этишди.

   Ўз навбатида россиялик ҳамкасблар ҳам муваффақиятли ва самара бермаган лойиҳалари, омадли ва омадсиз тажрибалари билан ўртоқлашишди. 

10ааа.jpg

  

   Йиғилиш якунида иштирокчилар ўзларининг барча саволларига жавоб олдилар. Иккала томон вакиллари ҳам ўзаро кўмак кўрсатиш истагини ва учрашувларни янги даражада давом эттиришга тайёр эканликларини билдиришди. 

   Ахборот хизмати

 
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech