Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
30 avgust 2018 y.    16:14
INDEPENDENCE_FB_PROMO.jpg
     
      2018 йилнинг 30 августида “Электрон ҳукумат” марказида Мустақиллигимизнинг 27 йиллигига бағишланган байрам тадбири ўтказилди.  Тадбирда Марказ директори Зафар Рахматуллаев нутқ сўзлаб, халқимизнинг энг улуғ, энг азиз – байрами Мустақиллик куни билан самимий табриклади. Шу билан бирга, ҳукумат томонидан “электрон ҳукумат” тизими ривожига қаратилаётган эътибор, амалга оширилаётган ишлар ва эришилган ютуқлар ҳамда Марказ ходимлари олдида турган масъулиятли вазифалар ҳақида таъкидлаб ўтди.
8.jpg
     Байрам арафасида Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва куоммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг идоравий мукофотлари билан тақдирланган ҳодимларни алоҳида табриклашди, булар:
Зокирова Диёрабегим Бахромжон қизи - “Фахрий ёрлиқ”;
Зиятдинов Азамат Махамад-Аминович ва Махамаджанов Азимжон Қодир ўғли - “Ўз касбининг устаси” белгисига мушарраф бўлишди.
      Шу ўринда “Электрон ҳукумат” маркази барчани Мустақиллигизмизнинг  27 йиллиги байрами билан муборакбод этади. Ватанимиз тинч, осмонимиз мусаффо, Мустақиллигимиз абадий бўлсин! Байрамингиз қутлиғ бўлсин, азиз юртдошлар!


     Ахборот хизмати

 
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech