Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
07 dekabr 2018 y.    21:45

11.jpg03.jpg

2018 йил 7 декабрь куни Тошкентдаги Инҳа университетида Open Data Challenge танлови ғолиблари тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Тадбирни Инҳа университети ректори М. Жалолов очиб берди ва барча иштирокчилар ва меҳмонларга ўз миннатдорчилигини билдирди.

Сўнгра “Электрон ҳукумат” марказининг директори З.Рахматуллаев сўзга чиқди ва жумладан, шундай деди: “Очиқ маълумотлар нафақат ахборот технологияларини ривожлантиришда, балки дунёдаги ҳар қандай мамлакат иқтисодиётининг тараққий этишида ҳам муҳим аҳамият касб этади”.

05.jpg07.jpg

Тадбирга Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчиси жаноб Кристофер Аллан ҳам ташриф буюрди. Умид қиламанки, барча иштирокчилар янги билимларни ўзлаштиридилар, бир-бирлари билан танишдилар ва ўзлари учун келгусида қайси соҳани танлашни аниқлаб олдилар. Зеро, танловнинг асл моҳияти ҳам шундан иборатдир, - дейди К. Аллан.

ЕХҲТ Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори бош маслаҳатчиси Юрген Бекер ўз нутқида қуйидагича фикр билдирди: Ким ахборотга эга бўлса, у дунёнинг эгасидир, демакки, ким ахбороти билан бўлишса, ўз ҳокимияти билан ҳам бўлишган бўлади”.

27.jpg06.jpg

Шуни таъкидлаш жоизки, бу йил 560 киши Хакатонда иштирок этиш истагини билдирган. Танловнинг махсус тест синовларидан эса 200 нафар иштирокчи ўта олган ва улардан 48 та жамоа тузилган.

Танловда иштирокчилар томонидан кўпгина қизиқарли лойиҳалар тақдим этилганини ҳам айтиб ўтиш жоиз. Масалан, жамоалардан бири шаҳарнинг кўкаламзорлаштириш даражасини сунъий йўлдош орқали ўлчашни таклиф этган бўлса, яна бири матнни шаҳрларда семантик таҳлил қилиб беришга қодир хизматни яратди.

Бир сўз билан айтгандатанлов ўтказилган кунлар мобайнида жамоалар орасида ўзаро дўстлик ва ҳурмат-эҳтиром муҳити ҳукм сурди.

Танловнинг асосий номинациялари ғолиблари билан танишинг:

1)  “Ақлли шаҳар” учун очиқ маълумотларга асосланган энг яхши лойиҳа

1-ўрин: Comtek жамоаси;

2-ўрин: STUIborn жамоаси;

3-ўрин: Kaizen жамоаси.

2)  Очиқ маълумотларга асосланган энг яхши бизнес лойиҳа

1-ўрин: AdGram жамоаси;

2-ўрин: Bizplace жамоаси;

3-ўрин: COUT жамоаси.

3)  Очиқ маълумотларни генерациялаш (трансформациялаш) бўйича энг яхши лойиҳа

1-ўрин: Sudden Jump жамоаси;

2-ўрин: Code Sys жамоаси;

3-ўрин: HiTouch жамоаси.

Ташкилотчилар фахрли ўринларни олган иштирокчиларга қимматбаҳо совғалар ва дипломлар топширдилар.

54.jpg

Шунингдек, бу йилги танлов сардори 12 ёшли Муҳаммадюсуф Маҳаматрасулжонов бўлган жамоа билан ажралиб турди. Ушбу жамоа  таркиби энг ёш аъзолардан иборат эканига қарамасдан, мамлакатда сайёҳликни ривожлантиришга қаратилган тўлақонли веб-сайт ишлаб чиқишнинг уддасидан чиқди ва замонавий виртуал реаллик унсурларидан фойдаланган ҳолда мамлакат келажагини қандай кўришларини намойиш этиб берди.

37.jpg53.jpg

Гран При мукофотига (Технологик компаниялар ва бизнес маслаҳатчилари инновацион маҳсулот ва ечимлар тақдим этадиган глобал платформа ролини ўтовчи, Мадридда ўтказиладиган халқаро анжуманга йўлланма) турли мобиль операторларнинг сигналлари даражаси ҳақидаги маълумотларни харитада жамловчи ва акс эттирувчи Signum дастурини ишлаб чиққан Sudden Jump жамоаси муносиб деб топилди. 

Айтиш мумкинки, танлов ёшларга ўзларининг фикр ва ғояларини ҳаётга татбиқ этиш имкониятини яратиб берди. Умид қиламизки, келгуси йилда ўз инновацион маҳсулотлари билан дунёни ўзгартириш ва фуқароларнинг ҳаётини яхшилашни хоҳлайдиган иштирокчилар сафи янада кўпаяди.

45.jpg46.jpg

49.jpg48.jpg


 
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech