Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
26 oktyabr 2018 y.    21:19
“Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш марказида "Миллий ахборот технологиялари” АЖ компанияси бошқарув раиси ўринбосари Ботагоз Касабек бошчилигидаги қозоғистонлик ҳамкасблар билан учрашув бўлиб ўтди. 

IMG_20181026_204409.jpg

Йиғилишга Электрон ҳукумат маркази директори Зафар Раҳматуллаев бошчилик қилди.  
Учрашувнинг мақсади меҳмонларни "Электрон ҳукумат" маркази фаолияти, электрон ҳукумат тизимининг архитектураси ва амалга оширилган ишлар билан таништириш, шунингдек ташкилотлар ўртасида тажриба алмашишдан иборат эди.

IMG_20181026_210501.jpg

Йиғилиш аввалида марказ директорининг биринчи ўринбосари Д.Атажанов давлат бошқаруви тизимини рақамлаштириш, электрон ҳукумат тизимининг ривожланиш босқичлари ҳақида батафсил маълумот берди, статистик маълумотлар ва бизнес жараёнларини оптималлаштириш натижаларини тақдим этди, рақамли трансформациялашнинг келажакдаги истиқболлари хақида маълумот бериб ўтди. 

IMG_20181026_204407.jpg

Учрашув давомида қозоғистонлик ҳамкасблар ўз лойиҳалари ва Қозоғистон Республикасининг давлат электрон-лицензиялаш маълумотлар базасига (e.license) ва ягона нотариус ахборот тизимига (e.notary) алоҳида эътибор қаратишди.   

IMG_20181026_210451.jpg

Учрашув якунида 2018 йил 25 октябрда имзоланган ҳамкорлик доирасида идоралар раҳбарлари яқин келажакда ҳамкорликнинг келгусидаги мақсадли йўналишларини биргаликда аниқлаш ва ташкилотлар ўртасидаги муносабатларни янада мустаҳкамлашга келишиб олдилар.

IMG_20181026_204405.jpg

Шу куннинг ўзида Марказда Қозоғистон делегациясининг яна бир қанча вакиллари иштирокида АКТ соҳасида тажриба алмашиш бўйича семинар ташкил этилди.
Семинарда меҳмонлар учта тақдимот ўтказишди: 

IMG_20181026_210439.jpg

TOO «Dynamics Business Technologies»  - Иш юритишнинг электрон ҳужжат айланиши тизими.  "Раҳбар ва ходимлар ўз вақтларининг 50% дан ортиғини қоғозлар билан ишлашга сарфлайдилар.  Натижада вазифаларнинг 20-30 фоизи ҳал этилмай қолади ёки кечикиб бажарилади" - деди қозоғистонлик мутахассис. 

IMG_20181026_210433.jpg

ORLEU - масофавий таълим ва тестдан ўтказиш тизими - ходимларни ўқитиш ва ўстириш муаммоларининг замонавий ечими.  Ушбу тақдимотда масофавий таълим тизими ходимларнинг самарали ишлашини таъминлашга қандай ёрдам бериши,  шунингдек масофавий таълим технологиялари тизимининг асосий афзалликлари ҳақида сўз борди. 

IMG_20181026_210435.jpg

iMAS - Қозоғистон ахборот технологиялари. iMAS тизими ОАВ, ижтимоий тармоқлар,  блоглар,  мессенжерлар,  веб-сайтлар,  форумлар ва ҳар қандай веб-ресурслар,  шунингдек телевидение,  радио ва матбуотларни кузатиб бориш учун Қозоғистондаги энг кучли тизимдир.  Ушбу тизим ташкилотларга турли вазиятларни назорат қилиш имконини беради.

IMG_20181026_210440.jpg
 

Семинар якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоб олдилар, олинган фойдали маълумотлар, таассуротлар ва ташкил этилган семинар учун қозоғистонлик ҳамкасбларга миннатдорчилик билдиришди.


Электрон ҳукумат Марказининг ахборот хизмати

 
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech