Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
04 avgust 2018 y.    12:00

Имзоланган ҳужжат доирасида ташкилотлар қуйидаги йўналишлар бўйича ҳамкорликда фаолият юритишни режалаштирилмоқда:

АКТ соҳаси ҳамда электрон ҳукумат тизимини таҳлил қилиш ва прогнозлаш;

АКТнинг истиқболли йўналишлари бўйича халқаро ташкилотлар билан илмий-тадқиқотлар ўтказиш бўйича ҳамкорлик қилиш;

АКТни ривожлантириш бўйича халқаро рейтингларни тизимли ўрганиш, мамлакатимизнинг шундай рейтинглардаги ўрнини яхшилаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;

электрон ҳукуматни тарғиб этиш ҳамда давлат хизматларининг кўрсатилиш сифатини яхшилаш мақсадида инновацион тадқиқотларни ўтказиш.

 

Томонлар ҳамкорликда макроиқтисодий, маркетинг ва бошқа турдаги тадқиқотларни ўтказиши, хусусан рақамли иқтисодиёт ва “ақлли шаҳарлар” бўйича лойиҳаларни амалга ошириши кўзланган.


Aхборот хизмати


 
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech