Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
09 oktyabr 2018 y.    12:38
   Мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев ва ЮНЕСКО бош директори Одри Азуле 2021 йилгача ҳамкорлик дастурини имзолашди. Ҳужжатга кўра ташкилот ва давлатимиз ўртасидаги муносабатлар янада ривожлантирилади.

    Жумладан, 2019 йилда "Ахборот технологиялари    маданий    меросни  асраш    хизматида" мавзуида Осиё форуми Тошкентда бўлиб ўтиши режалаштирилган. Яна Марказий Осиё ёш олимлари минтақавий форуми ҳам юртимизда ўтказиладиган бўлди.

    Шунингдек:
•  Самарқанд шаҳрида Мирзо Улуғбек номидаги халқаро институт ташкил этиш;
•  Тошкент Ахборот технологиялари университети ҳузурида Таълимда ахборот-коммуникация технологиялари бўйича минтақавий марказни тузиш;
•  Самарқанддаги Туризм халқаро университетида ЮНЕСКО кафедрасини тузиш масалалари ҳам муҳокама этилган.


    Ахборот хизмати

 
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech