Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
08 noyabr 2018 y.    12:46

3

Аввал хабар берганимиздек, ноябрь охири – декабрь бошида Тошкент шаҳрида очиқ маълумотлардан фойдаланган ҳолда иловалар ишлаб чиқиш бўйича анъанавий Хакатон бўлиб ўтади.

HACKATHON AD.jpgТанловнинг асосий шарти – маҳсулот прототипи (илова, сервис) тадбир ўтказилаётган вақт мобайнида тўлиқ яратилиши жоиз ва олдин яратилган маҳсулотнинг ривожлантирилган кўриниши бўлмаслиги керак. Бунда аввал тайёрланган ишланмалар, маълумотлар базаси ва модуллардан фойдаланишга яратилаётган иловага танлов доирасида қўшимча қиймат қўшиш шарти билан йўл қўйилади.

Open Data Challenge-2018 танловида иштирок этиш бепул. Фақатгина қатнашчилар рўйхатдан ўтиши талаб этилади. Ташкилотчилар иштирокчиларни интернет билан таъминлаб, ишлаш учун қулай шароит яратиб беришади.

Ғолиблар қуйидаги номинациялар бўйича аниқланади:

1. “Ақлли шаҳар” учун очиқ маълумотларга асосланган энг яхши лойиҳа;

2. Очиқ маълумотларга асосланган энг яхши бизнес лойиҳа;

3. Очиқ маълумотларни генерациялаш (трансформациялаш) буйича энг яхши лойиҳа.

Энг яхши иштирокчига – Мадрид шаҳридаги конференцияга йўлланма

Хакатон натижаларига кўра биринчи, иккинчи ва учинчи ўринни олган иштирокчилар қимматбаҳо совринлар билан тақдирланади.

Бу йилги танловда Гран-при ҳам кўзда тутилган – энг яхши деб топилган жамоа Мадрид шаҳридаги (Испания) Халқаро конференцияга йўлланма олади. Гран-при соҳиби Эксперт ҳакамлар томонидан уч йўналишда биринчи ўринни олганлар орасидан танлаб олинади.

Танловда иштирок этиш учун қуйидаги ҳавола бўйича рўйхатдан ўтиш лозим: https://data.gov.uz/uz/challenge/register. Шуниндек, Facebook тармоғидаги https://www.facebook.com/OpenDataChallenge/ саҳифасида ҳам керакли маълумотлар тақдим этилган. 


PROGRAMM.jpg


 
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech