Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
14 sentyabr 2018 y.    17:22
     APTLD (Asia Pacific Top Level Domain Association, Осиё-Тинч океанининг юқори даражали доменлари уюшмаси) Тошкентда ўзининг 20 йиллигини нишонлайди. 
     2018 йил 20-21 сентябрь кунлари бўлиб ўтадиган тадбир Ўзбекистон учун алоҳида аҳамият касб этади.  Учрашувнинг мақсади UZ доменини жаҳон интернет-жамиятида оммалаштириш,  шунингдек,  муваффаққиятга эришган реестрлар ва домен номларини рўйхатга олувчилар билан тажриба алмашишдир. 
     Тошкентда ўтказиладиган APTLD74 конференцияси қатнашчилари ICANN, APNIC, RIPE NCC ва барча APTLD аъзолар бўлган миллий реестрлар вакиллари бўлиб,  улар иштирокида маҳаллий регистраторлар учун тренинглар ва воркшоплар ташкил этилади.
      Бундан ташқари, конференция давомида рўйхатга олувчи техниклар ва домен номлари маъмурлари учун DNSSEC янги хизматлари, веб-сервислари ва бошқа маъмурлаш сирлари бўйича ўқув машғулотлари бўлиб ўтади. Шунингдек, доменлардан фойдаланиш ва уларни ўчиришга оид юридик масалалар муҳокама этилади.
     Шуни таъкидлаш керакки, 2017 йилнинг октябрида “UZ” домен зонаси маъмурияти APTLDга аъзо бўлди ва бу халқаро ҳамжамиятда миллий доменни мустаҳкамлашда катта қадам бўлди. Шу сабабли уюшма аъзолари навбатдаги учрашув жойи этиб Тошкент белгиланди.


      Ахборот хизмати

 
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech