Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
05 sentyabr 2018 y.    17:16
    “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш маркази 26-28 сентябрь кунлари "Ўзекспомарказ" МКМ да ICTWEEK Uzbekistan -2018 доирасида ҳар йили бўлиб ўтадиган ICTEXPO-2018 кўргазмасида иштирок этади. 
     ICТWЕЕК - Ўзбекистон ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги ҳар йили ўткизиладиган энг муҳим тадбирлардан биридир.  ICТWЕЕК доирасида ICTEXPO ахборот технологиялари кўргазмаси муҳим ўрин тутади. Кўргазманинг асосий мақсади - тажриба алмашиш ва замонавий технологиялар ҳамда инновацияларнинг ютуқларини намойиш этиш учун майдон яратиб беришдан иборат.  Бу кўргазма ўз навбатида Ўзбекистон АКТ бозорининг жозибадорлигини хорижий инвесторларга, давлат,  хусусий компаниялар ва истеъмолчиларга намойиш этиш имкониятдир. 
    Кўргазма давомида Марказ мутахассислари онлайн-хизматлар, электрон ҳукумат тизими, “ақлли шаҳар" технологиялари ва бошқалар ҳақида маълумотлар беришади. 
      Яна шуни маълум қиламизки, Марказ томонидан кўргазма меҳмонлари учун кутилмаган совғалар тайёрлаб қўйилган. 
Умид қиламизки, тадбирга ташриф буюриш барча учун ҳар тарафлама фойдали ва қизиқарли бўлади. 

     Маълумот учун: Марказнинг стенди 1-павильон 25-жойдан ўрин эгаллаган.



     Ахборот хизмат



 
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech