Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
06 avgust 2018 y.    18:38
“Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш маркази (ЭҲМ) ҳамда Тошкент Халқаро Вестминстер Университети (ТХВУ) ўртасида Англашув меморандуми имзоланди. Ҳужжат билан тажриба алмашиш ва биргаликдаги тадқиқотлар орқали электрон ҳукумат соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришнинг асослари белгилаб берилган.
Томонлар қуйидаги йўналишлар бўйича давлат бошқарув соҳасида ўзаро алоқа қилишни режалаштиришмоқда:
•    амалий ва инновацион тадқиқот лойиҳалари;
•    ТХВУ талабаларини тадқиқотлар ўтказишга жалб этиш;
•    ТХВУ талабаларининг ЭҲМда малака оширишини ташкил этиш;
•    АКТни ривожлантириш соҳасида тренинглар, семинарлар ва анжуманлар ўтказиш;
•    АКТ соҳасида юқори малакали кадрларни тайёрлаш тизимини ривожлантириш;
•    ҳамкорликдаги ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириш ва бошқалар.

Томонлар ўзаро ташрифлар, ўқув сафарларини амалга ошириш, семинарлар ва тренинглар ташкил этиш, илмий мақолалар ва тадқиқотлар билан алмашинувни йўлга қўйиш орқали яқин ҳамкорликда ишлашни режалаштиришган.


Ахборот хизмати

 
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech