Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
10 oktyabr 2018 y.    18:35

     2018 йил 15 октярдан бошлаб, тажриба тариқасида Чирчиқ шаҳри, Навоий ва Сирдарё вилоятларида электрон ҳисобварақларни амалиётга киритиш режалаштирилмоқда.

     Ўтказилган тадқиқот натижалари бўйича ушбу механизмни бутун мамлакатимиз бўйлаб жорий этиш юзасидан таклифлар 2019 йил 1 февралга қадар киритилиши кутилаяпти.

     Тажриба ўтказиладиган вақт мобайнида компания ва ташкилотларда қоғоз шаклдаги ҳисобварақлари ҳам сақлаб қолинади.

     Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг эксперт хулосасини олган ташкилотлар — электрон ҳужжат алмашиш операторлари электрон ҳисобварақларнинг электрон айланиши ва сақланишини таъминлаш бўйича хизматларни амалга оширишлари мумкин бўлади.

     Буларнинг барчаси Вазирлар Маҳкамасининг "Солиқ маъмуриятчилигида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллашни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" ги Қарорига мувофиқ амалга оширилмоқда. 


   Ахборот хизмати


 
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech