Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
02 noyabr 2018 y.    16:51

6-7 ноябрь кунлари Windham Tashkent меҳмонхонасида молия соҳасидаги энг йирик тадбир – E-Commerce Day 2018 бўлиб ўтади. 

Бу электрон тижорат мавзусига бағишланган дастлабки энг йирик анжуманлардан биридир.  Тадбир Ўзбекистон Электрон савдо палатаси томонидан ташкил этилмоқда. Электрон ҳукумат тизимини ривожлантириш маркази тадбирнинг ҳамкори ҳисобланади.

E-Commerce Day анжуманида экспертлар юртимизда молия ва банк соҳаларининг, хусусан, интернет-тижоратнинг ҳозирги ҳолатини таҳлил этишади ва жаҳонда уни ривожлантириш борасидаги тажрибалар билан ўртоқлашилади. Шунингдек, молия инфратузилмасини янада ривожлантириш бўйича фикр алмашишади.

Анжуманда А. Иванов (Россия ва бошқа мамлакатлардаги масофавий савдо миллий ассоциацияси президенти), Л. Зондберг (Россиянинг энг катта экспресс-етказиб берувчиси ва логистика оператори – DPD тижорат директори),  Д. Григориев (Wunder Digital Agencyнинг ривожлантириш бўйича директори) ва бошқа машхур мутахассислар иштирок этишади. 

Тадбир қатнашчилари электрон тижорат бўйича фойдали тажрибага эга бўлишлари,  интернет орқали савдо қилишни ўрганишлари ва, энг муҳими,  бизнес учун керакли ва муҳим алоқаларни ўрнатишга эришишлари мумкин.

Шунингдек анжуманда интернет-савдо провайдерлари (курьерлик хизматлари, бухгалтерия, молиявий хизматлар), чакана ва электрон савдо ҳамда хизматлар (дўконлар, интернет-дўконлар),  АТ ва инновациялар соҳаларида фаолият юритувчи компаниялар (инжиниринг,  ишлаб чиқиш ва  дастурий таъминот)  ҳам қатнашишади. 

Эслатиб ўтамиз, Марказ Электрон тижорат субъектлари миллий реестрини (http://e-tijorat.uz/) шакллантириш, юритиш ва янада ривожлантириш учун масъул ҳисобланади. Электрон тижорат субъектлари миллий реестри – бу электрон тижоратнинг маҳаллий субъектлари ҳақидаги маълумотларни ўзида жамлаган ягона электрон банк ҳисобланади. Мазкур субъектлар реестрга киритилганидан кейин ягона солиқ тўловини 2% ставка бўйича тўлашни бошлайдилар.





Ахборот хизмати


 
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech