Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
02 noyabr 2018 y.    13:09

Электрон тижорат интернет дўконлар, онлайн тўлов тизимлари, интернет орқали товарлар ва хизматларни сотиш ва сотиб олиш дегани. У замонавий бизнесда юз берадиган деярли барча жараёнларни ўзгартириб, уларни бир бутун ҳолатга келтириш имконини беради. Мамлакатимизда иқтисодиётнинг ушбу тармоғи тобора ривожланиб бормоқда.


2018 йил 1 июлдан бошлаб www.e-tijorat.uz манзили орқали Электрон тижорат субъектлари миллий реестри жорий этилди.  Миллий реестрга киритилган субъектлар ягона солиқ тўловини 2 фоиз миқдорида тўлайдилар.


Президентимизнинг 2018 йил 14 майдаги ПҚ-3724-сон фармонида Ўзбекистон Республикасида электрон тижорат ривожланишига туртки берадиган бир қатор қулай шарт-шароитларни яратиш назарда тутилган эди.


Мамлакатимизда ва хорижда электрон савдони амалга ошириш учун яратилган шарт-шароитлар, имтиёз ва преференциялар билан мутахассисларимиз томонидан тайёрланган мақолада қуйидаги ҳавола орқали ўтиб, танишиб чиқишингиз мумкин.


https://www.egovernment.uz/uz/press_center/publication/elektron-tizhorat-subektlari-milliy-reestri-azo-b-lish-tartibi-shartlar-va-imtiyezlar/



Ахборот хизмати


 
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech