Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
13 sentyabr 2018 y.    18:07
    Ўзбекистон мактабларидаги таълим андозаси жаҳон тажрибасидан келиб чиқиб яратилмоқда.  Бу борада умумтаълим мактабларида таълим сифатини яхшилаш мақсадида халқ таълими тизимига инновацион таълим технологияларини жорий этиш режалаштирилган.  
     Шу мақсадда Ўзбекистонда “Халқ таълими тизимида янги бошқарув тамойилларини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида” қарор қабул қилинди.  
      Қарор бўйича умумтаълим мактаблари учун: 
•  интерактив таълим хизматларини кўрсатишга мўлжалланган таълим порталини яратиш (электрон маълумотлар баъзаси,  давоматнинг электрон тизими шу жумладан);
•  ўқувчилар идентификацион карталарини жорий этиш (ID-карта, NFS ёрлиғи ва бошқалар);
•  халқ таълими тизимини янада такомиллаштириш учун умумтаълим муассасаларига кўмак бериш ва хайрия ёрдами кўрсатиш учун электрон тизимни яратиш ва бошқалар кўзда тутилган.  
      Бундан ташқари, эндиликда ўқувчиларнинг эгаллаётган билимлари PISA, TIMMS ва PIRLS халқаро дастурлари билан баҳоланади. 
      Таълим соҳасидаги ушбу ўзгаришларни 2018-2021 йилларда жорий этиш режалаштирилган.


      Ахборот хизмати

 
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech