Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
09 oktyabr 2018 y.    13:03
    Энди давлат органларининг  мажлис ва йиғилишлари электрон рўйхатга олинади. 
    Вазирликлар, идоралар, маҳаллий ҳокимиятлар — буларнинг барчаси «Ijro.gov.uz» — идоралараро ягона электрон тизимига уланди. 
   Тизим Президентнинг ҳужжатлари ва топшириқлари назорат қилиб бориш имконини беради. Келаси йилнинг бошидан бошлаб республика ва ҳудудлар даражасидаги мажлис ва йиғилишлар фақатгина «Ijro.gov.uz»га қайдлар киритилганидан сўнггина ўтказилиши мумкин бўлади.
  Бу Президентимизнинг «Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори доирасида амалга оширилади.
   Шунингдек, 2019 йилнинг бошидан ЯИДХП доирасида «Jamoatfikri.uz» портали ишга туширилиши режага киритилди. У аҳоли, сенаторлар, депутатлар, тадбиркорлик субъектлари ва нодавлат ННТ томонидан Президент ҳужжатларининг жамоатчилик назоратини амалга ошириши мўлжалланган.


     Ахборот хизмати

 
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech