Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
30 sentyabr 2018 y.    02:18
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ҳиндистонга бўлажак ташрифи арафасида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги АКТ соҳасида мазкур давлат билан иккитомонлама ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш йўлида самарали қадамларни қўймоқда. Жорий йилнинг 27 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Садиков Шухрат Муҳамаджанович ва Amity университети президенти доктор Atul K Chauhan (Ҳиндистон) Англашув меморандумини имзолашди. 
 
Amity_2.jpg

Мазкур ҳужжат доирасида келгусида Тошкент шаҳрида Amity Университетининг кампусини очиш режалаштирилган.  

Amity_1.jpg

Меморандумнинг имзоланиши узоқ муддатли ва самарали ҳамкорлик учун асос бўлиб хизмат қилиши шубҳасиз.

Amity_3.jpg

 Шунингдек, таъкидлаб ўтиш керакки, жорий йилнинг октябрь ойида Amity (Ҳиндистон) Университети президенти Atul K Chauhanнинг мамлакатимизга ташрифи ташкил этилиши режалаштирилган.

 
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech