Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
29 sentyabr 2018 y.    16:51
Ўзбекистон Буюк ипак йўлининг чорраҳаси ҳисобланади.  Мамлакатнинг тарихий-меъморий бой мероси, ноёб анъаналари, авлоддан-авлодга ўтувчи миллий ҳунармандчилиги дунёнинг турли бурчакларидаги сайёҳларни ўзига жалб қилиб, таҳсин ва ҳайратига сазовор бўлмоқда.

Ўзбекистоннинг сайёҳлик қиёфасини яратиш ва таъминлашда “Ипак йўли сайёҳати” Тошкент халқаро сайёҳлик ярмаркаси #UZTRAVELFAIR сезиларли аҳамиятга эга.

16-53-47-439d6d60c34fbaf38a0cbdda5da462a9.png

#UZTRAVELFAIR ҳамкорликни кенгайтириш йўли билан сайёҳлик тармоғини ривожлантириш ва мукаммаллаштиришга қаратилган ягона мақсадни олға сурган ўзбек ва ҳорижий сайёҳлик бизнеси профессионалларини бирлаштиради. Нафақат Ўзбекистон, балки вилоятлар ва дунёнинг турли нуқталаридан ташриф буюрган минглаб ўз касбининг усталари бир майдонга йиғиладилар. Бугунги кунга келиб, #UZTRAVELFAIR Марказий Осиёнинг йирик кўргазмаларидан бири мақомига эга бўлди.

Ярмарканинг асосий мақсади – иштирокчи ва ташриф буюрувчиларга бўш вақтдан унумли фойдаланиш усуллари ҳамда ҳудуднинг янги сайёҳлик йўналишлари борасида зарурий маълумотларни беришдан иборат.
#TITF_2018 ёзги сайёҳлик мавсумининг хулосаларини жамлайди ва ривожланшнинг кейинги тамойилларини шакллантиради.

 #UZTRAVELFAIR сайёҳлик маҳсулотларининг танилиши ҳамда ҳамкорлик алоқаларини ўрнатилишида ишчи платформа десак, муболаға бўлмайди. Ярмарка дунёнинг олди экспертларига тажриба алмашиш, сайёҳлик тармоғидаги муҳим муаммоларни муҳокама қилиш, шунингдек, ярмарка доирасида ўтказиладиган илмий дастурларда иштирок этиш имконини беради.

#UZTRAVELFAIR доирасида етакчи экспертлар нарх-наво сиёсати ҳақида маълумот бериб, сайёҳликдаги долзарб муаммоларни муҳокама қилади ҳамда янги йўналишларни кашф этади.


 
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech