Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
11 oktyabr 2018 y.    16:13
Адлия вазирлиги ижтимоий имтиёзлар ва моддий ёрдам олиш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларнинг электрон реестрини жорий этишни режалаштирмоқда.

Шу мавзуга бағишланган қарор лойиҳаси меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида (https://regulation.gov.uz/ru/document/891) жойлаштирилган. Муҳокамалар жорий йилнинг 24 октябригача давом этади. 

0.png

Ушбу лойиҳа коррупцияга қарши курашишга, яъни бюджет маблағларидан нотўғри фойдаланилишининг олдини олиш ва сохта маълумотномалар берилиши ҳолатларини аниқлашга қаратилган.
 
Бундан ташқари, реестр оилавий даромадлар ҳамда фуқароларнинг молиявий аҳволини ишончли аниқлашга ёрдам беради. Ўз ўрнида ушбу лойиҳа орқали ҳукумат ҳақиқатан ҳам давлат ҳимоясига ва қўллаб-қувватлашига муҳтож фуқароларни аниқлай олади.


Ахборот хизмати

 
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech