Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
05 oktyabr 2018 y.    12:21

    2018 йилнинг 4 октябрь куни "Сайлов жараёнига замонавий ахборот технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори қабул қилинди. 

    Қарорга мувофиқ Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатини жорий этишга қаратилган Сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизимини яратиш ҳамда уни шакллантириш ва ундан фойдаланишда доир чора-тадбирлар амалга оширилади. 

    Энг аввало,  фуқаролар - сайловчиларнинг доимий ва вақтинчалик яшаш манзилларининг ягона электрон маълумотлар базасини яратиш режалаштирилган.  Чунки бундай базанинг мавжуд эмаслиги бир сайловчининг бир вақтнинг ўзида бир нечта рўйхатларга киритилишига олиб келмоқда ва “бир сайловчи – бир овоз” принципига тўлиқ риоя қилинишини таъминланишига халал бермоқда.

    Шунингдек қарорда айтилишича: 

  Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда Кўчмас мулк объектларининг ягона реестри ва Кўчмас мулк объектлари манзиллари ягона реестрининг “Электрон ҳукумат” тизимига интеграциялашуви таъминланади.

  Сайлов участкасини аниқлаштириш ва уни ўзгартириш имкониятини тақдим этиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишни ҳисобга олган ҳолда Сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизимининг “Электрон ҳукумат” тизимига интеграциялашуви таъминланади.

     Бу борадаги барча керакли маълумотларни тўплаш жарёни 2019 йилнинг 1 апрелида якунланади.


     Ахборот хизмати


 
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech